Сўнги мақолалар


АСЛ ИСЛОМИЙ ТУШУНЧАЛАРНИНГ ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРДА ТАЛҚИН ЭТИЛИШИ

Ҳаммамизга маълумки, муқаддас ислом дини инсоният оламини самимийликка, ҳамжиҳатликка, инсонларни бир-бирлари билан яхши бўлишликка чақиради. Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган экстремистик ҳаракатларнинг инсоннинг онги ва қалбини эгаллаш мақсадида ҳар қандай ёмон разил йўллардан фойдаланиш авж олаётгани сир эмас. Бунда кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиш, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни, ислом билан боғланишга уриниши эса уларнинг ҳар қандай қабиҳликлардан ҳам қайтмасликларидан далолат беради. Айтиб ўтилган экстремистлар ўзларига байроқ қилиб олган баъзи ғоялар ва тамойиллар тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг ислом таълимотлари асосига мутлақо тўғри келмайди. Бунинг яққол далили Қуръони карим оятлари ва ҳадисларга таянган ҳолда очиб берилади. Жиҳод инсоннинг ўзини ва уни ўраб турган воқеликни ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини англашда муҳим аҳамиятга эга. Зеро уларда акс эттирилаётган воқеликнинг моҳияти гавдаланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, тушунчанинг асл мазмунини бузиб талқин қилиниши ва у акс эттираётган воқеликни тўғри англаш имконини йўққа чиқаради. Бундай бузиб талқин қилишлик, ғаразли мақсадларда амалга оширилганда, у салбий ҳодисалар ва фожеавий оқибатларга олиб келади. Бугунги кунда экстремистик оқимлар томонидан ислом динини айрим тушунчалари шундай талқин эталиётганлигини афсус билан айтмоғимиз лозимдир. Жумладан исломни ниқоб қилиб унинг номидан иш олиб боришга интилаётган эсктремистик ҳаракатлар асосан жиҳод, мусулмоннинг ғайридинларга қарши муқаддас уруши деб талқин этмоқдалар. Бундай талқин қилишлик динимизнинг гўёки ёвузликка, жангу жадал, уруш ва қон тўкиш, бошқа диндагиларга қарши кураш олиб боришга асослангани ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ана шундай ёт экстремистик оқимларга кириб кетмаслиги ва улардан огоҳ бўлмоқлиги керак. Диний экстремистик ҳаракатларда ўз сафларига қўшилмаган оила аъзоларига нисбатан кескин муносабат мавжудлигини таъкидлаб ўтмоқлиги керак. Шунга қармай, ҳозирги пайтдаги соҳта салафийлар, такфир масаласида ҳаддан ошиб, ҳар қандай гуноҳ содир этилган мусулмонни кофирликда айблашдан тортинмаяптилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллас марҳамат қиладилар: “Бирор мўминни кофирликда айблаган киши уни ўлдиргандек гуноҳга мубтало бўлади.” Ҳақиқатдан ҳам қалбида иймони бор одамни куфрда айблаш ва уни қонини тўкишни ҳалол санаш, қатъий далиллар билан таъқиқланган. Қуръони каримнинг “Нисо” сурасида “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб мўмин эмассан демангиз.” Шунинг учун ҳам кимки, мусулмон эканини тил билан айтиб турса, шунинг ўзи мусулмончилигига кифоя қилади. Бундан ташқари агар бир мусулмон киши иккинчи мусулмонни куфр айбласа, унинг иймонига футр етади. Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда киши бошқа бир мусулмонни кофир ёки фосиқ деса, агар шу нарсалар унда топилмаса, айтган инсоннинг ўзи кофир ёки фосиқ бўлади дейилган. Аллоҳ таоло барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф айласин.

Батафсил
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДАГИ ТАХДИДЛАР

XXI асрни замонавий оммавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, радио, телевидение, интернет тармоғисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, интернетнинг имкониятлари кенг ва чексиз бўлиб, у газета, радио ва ҳатто телевидениедан кўра ҳам кучлироқ таъсирга эга. Ахборот узатиш, алмашиниш ва қабул қилиш жараёнида тезкорлик, аниқлик, сифат ва таъсирчанликни таъминлаш, ахборотнинг глобал миқёсда кенг ёйилиши имкониятларини очиб бериши “бутун жаҳон ўргимчак тўри”нинг аҳамиятини, ундан фойдаланиш эҳтиёжини орттирмоқда. Ўзбекистонга ҳам интернет шиддатли қадамлар билан кириб, кундалик ҳаётимизда ўзининг ўрнига эга бўлмоқда. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Фан-техниканинг ютуқлари инсоният фойдасига, эзгу мақсадларга хизмат қилиши ижобий ҳолат. Лекин виртуал оламдан айрим кучларнинг ғаразли ниятларини амалга ошириш учун фойдаланаётганлиги ҳам ҳақиқатдир. Афсуски, электрон дунёни турли сиёсий кучлар, террористик, экстремистик ташвиқотлар ва ғояларни тарғиб қилувчи, ҳар хил жиноий тўдаларнинг фаолиятларини амалга оширишларига ва ўз қарашларини оммага тарғиб қилишларига ҳам кўмаклашмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг йирик ташкилотларнинг таҳдидлари, интернет тармоғида ҳам ўзларининг мафкуравий майдонларини яратиб, умумжаҳон компьютер тармоғида кенг қамровли ахборот террорини, “муқаддас уруш” — “электрон-жиҳод”ни олиб бораётганликлари, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар ва янги муаммолар пайдо қилаётганликлари, айни пайтда, глобаллашув шароитида, дунё ҳамжамияти олдида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини келтириб чиқармоқда. Ўзбекистонда юқорида айтиб ўтилган муаммолар таъсирларига тушиб қолмаслик учун, умуминсоний қадриятларга, миллий анъана ва урф-одатларга, халқнинг эътиқодига, маънавияти ва маданиятига, онги ва тафаккурига зарар етказадиган ёт мафкура ва қарашлардан сақлаш учун нималар қилиняпти ва нималар қилиш керак? Интернет оламини чеклаб ёки маълумотлар олишни тўхтатиб қўйиш билан масала хал бўлмайди. Интернетдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ғоят муҳим жиҳатдир. Ҳар бир ёш маълум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмлар моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Буни аввало, ўзининг тақдири, келажаги олдидаги масъулият деб билса, иккинчидан, Ватани ва халқи олдидаги бурчи сифатида тушунмоғи лозим, анашундагина самарали натижаларга эришилади.

Батафсил
ҲАР БИРИМИЗ АЗИЗ УМРИМИЗНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

Ҳаммамизга маълумки, дунё ҳаёти ҳар бир инсонга берилган ўткинчи синов дунёдир. Ундаги ҳар бир кун, соат, дақиқа ҳаттоки сония ҳам инсон учун кўп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир. Умрнинг азизлиги ҳаммамиз учун қадри баландлигига жуда кўп оят ҳадислар бор. Инсон ҳаёти давомида асосий мақсади, имонли-эътиқодли, солиҳ ҳаёт кечириши, қўлидан келганча бошқаларга манфаат келтирмоғи керак. Мулк сурасининг 2-оятида: “У (Аллоҳ), Сизларнинг қай бирингиз яхширов амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир” дейилган. Бу оятдан маълум бўладики, ўлим билан ҳаёт одамлардан қайси бири чиройлироқ амал қилишини имтиҳон қилиш учун яратилгани айтилмоқда. Шунинг учун ҳам инсон умрини бекорга ўтказмай солиҳ амаллар билан ўтказсак икки дунё саодатига мушарраф бўламиз. Бўш вақтни ғанимат билиш ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Икки (буюк) неъмат борки, кўп одамлар улардан ғафлатда қоладилар: улар сиҳат – саломатлик ва бўш вақтдир.” (Имом Бухорий ривояти) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ҳадисларида марҳамат қиладилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинг, кексалигингиздан олдин ёшлигингизни, касаллигингиздан олдин бойлигингизни, камбағаллигинздан олдин ойлигингизни, машғуллигингиздан олдин бўшлигингизни, ўтмишингиздан олдин ҳаётингизни.” (Имом Ҳаким ривояти) Инсон кўпинча китоб ўқиб мутоала қилиб, қизиқтирсак фарзандларимиз эл-юртга манфаатли солиҳ фарзанд бўлиб етишадилар. Умрнинг бекорга совуришнинг яна бир кўриниши, ёшлар ўртасида чойхонада бўмағур сўзларни гапириши, ўйин-кулгу билан вақтларини бекорга ўтказиб, аксар ҳолатларда бўлмағур ва ғийбат қалбни қорайтирадиган ишлар билан машғул бўладилар. Умр исроф, пул исроф, вақт исроф! Агар улфатлар ҳар куни шунча вақтни фарзанд тарбиясига ажратса, қанчалик яхши натижа берган бўларди. Азизлар, эртага ўзимизни айбимиз билан фарзандлар ноқобил бўлиб чиқса, айбни ўзгалардан излаб юрамиз, Аллоҳ сақласин. Бугунги кунда баъзи каттаю-кичикнинг вақти, умрни бекорга исроф бўлаётган майдон бу ижтимоий тармоқлардир. Баъзи ёшларимиз, телеграм, фейсбук, инстаграм каби ижтимоий тармоқларда кунига соатлаб вақтларини сарфламоқдалар. Азизлар, умримизнинг қадрига етиб ҳаётимизни тўғри ўтказмоғимиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишнинг намунали мусулмон бўлиши фойдасиз нарсаларни тарк қилиши билан бўлади” деганлар. (Имом Термизий ривояти) Аллоҳ таоло доимо дунё ва оҳиратимиз, динимиз ва халқимиз учун фойдали ишлар билан ўтказишни насиб айласин.

Батафсил
ИСЛОМДА ТАКФИР ТУШУНЧАСИ

Ислом динида “такфир” тушунчаси мазмун моҳиятини шарҳлаб берамиз. “Такфир” бу бировни кофирга чиқаришдир, кофир деб ҳисоблаш маъносини англатади. Шариатимизда эса мусулмон кишини аниқ ҳужжат бўлмасдан туриб, асло мумкин эмас, бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан деманглар” (Нисо сураси 94-оят). Бу ояти каримада шошма-шошарлик билан бировнинг мўмин эмаслиги ҳақида ҳукм чиқариб, иш кўришдан қайтармоқда. Пайғамбаримиз (САВ) “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилган. Расулуллоҳ (САВ) бундай деганлар: “Уч нарса имоннинг аслидандур, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, унинг гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривояти). Мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда, яъни ҳақиқий мўмин бошқа биродарини гуноҳи туфайли кофирга чиқармаслиги, уни қилган амали сабабли унга “мўмин эмас” деган сўзни айтмаслик керак бошқа бир ҳадиси шарифда Расуллуллоҳ (САВ) марҳамат қилганлар: “Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади,” (Имом Бухорий ривояти) Азизлар, мусулмонни ўлдирган қотил қонга гуноҳ олса, мусулмонни “кофир” деб ҳукм қилган кимса ҳам шундай гуноҳкор бўлади, деганлар, энди мусулмонни ўлдирган қандай гуноҳ эканлиги ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Кимда ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир, яна унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғидур ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлаб қўйган”. (Нисо сураси 93-оят) Азизлар, Кофирга чиқаришнинг ҳатари ҳақидаги ҳадисда: “Агар киши ўз биродарига “Эй кофир” деса, иккисидан бири кофир бўлади, агар биродари ҳақиқатдан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлади, акс ҳолда бу гапи кофир дегувчини ўзига қайтади” (Имом Муслим ривояти). Ҳозирги вақтда шундай “Ҳавориж” фирқасининг издошлари чиқиб турибди, замонамизнинг қадимги даврини “ўрнак олиб” фитна-фасод қилмоқдалар. Буларнинг ҳам қадимги даврини мусулмонларни айблашдан бошқа “ғамлари” йўқ эди. Буларнинг бирдан бир ғояси мусулмонларни кофирга чиқаришни ўзларига бош ғоя қилиб олганлар. Муҳтарам азизлар, мусулмонни гуноҳи туфайли кофир деймиз, деган қоидани ўзи кифоя қилади.

Батафсил
ИСЛОМ БУ БАҒРИКЕНГЛИК ДИНИДИР

Авваламбор ислом дини инсоният оламини ҳидоятга, самимийликка, бағрикенгликка ва ўзаро ҳамжиҳатликка даъват қилади. Халқимизни қон-қонига сингиб кетган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мустақиллик йилларида янада ривожланди ва унинг хуқуқий асослари белгилаб берилган Ўзбекистонда 130 дан зиёд турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ҳамда 16 диний конфессияда мужассам бўлган эътиқод аҳллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг мустаҳкам пойдевори асос қилиб олинган. “Бағрикенглик” бу тоқатли, мурувватли, ҳимматли, турли дин вакилларининг ўзгача қараш ва эътиқодларига ҳурмат билан бир бирларига муносабатда бўлиш маъноларини англатади. Бундан маълум бўладики, инсонлар бир бирлари билан ака-укадек бўлиб яшамоқликлари керак. Шуни унутмаслик керакки ўзга дин вакиллари билан муомала ва муносабатлар ҳавас қиладиган даражада гўзал одоб аҳлоқ ва ростгўйлик ҳамда мусулмонларни обрўсини сақлаган ҳолатда бўлмоғи керак. Муҳтарам азизлар, ислом дини мусулмонларни ғайридинларга бағрини очиб, яхши муомала ва муносабатда бўлиб яшашга буюрган. Афсуски ҳозирги вақтда ўзларини исломга нисбат берадиган бўлиб яшашга буюряпти. Ҳаттоки баъзи тоифалар ўз диндошлари бўлмиш мусулмонларни қандайдир камчилик ва айблари сабабли кофирга чиқармоқдалар, чунки мусулмон киши ўзига ўхшаган мусулмонни бағридан итариб унга “кофир” деган тамғани босиб, натижада уни ўлдириш, қонини, жонини, молини ҳалол санаш, унга қарши жиҳод эълон қилиш даъволарни қилмоқлиги умуман ислом динига зид амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам огоҳ бўлиш керакки, мусулмон мусулмон учун бир ота-онадан туғилгандек ака ука ҳисобланади. Мусулмонни кофир дейиш уни айнан шаъни ва обрўсини тўкиш бир-бирига ҳаром бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Қайси бир киши ўз биродарига “Эй кофир” деса, бу нарсага у икковидан бири албатта дучор бўлади. Агар у (юиродари) айтганидек бўлса, хўп-хўп, бордию шундай бўлмаса бу сўз (яъни “кофир” сўзи) албатта унинг ўзига қайтади.” (Имом Муслим ривояти) Муқаддас ислом динида ҳатто ёмонлик қилган қариндошга ҳам яхшилик қилишга буюрилган, силаи раҳмни узаман деган билан силаи раҳмни боғлаш йўлида бағрикенг бўлишга чақиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Бир киши эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор, мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни узадилар, мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар, деди шудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Сиз ўзингиз айтганингиздек бўлсангиз,худди уларга иссиқ кулни едираётгандексиз, (яъни яхшилигингизни муқобилига ёмонлик қилишлари билан катта гуноҳ қилаётган бўладилар) мадомики шу ҳолда бардавом бўлар экансиз, Аллоҳ томонидан сиз билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдам бўлади” дедилар.” (Имом Муслим ривояти Аллоҳ таоло барчаларимизни бир-бирларимизга меҳр муҳаббатли бўлиб яшашлигимизни насиб қилсин, доимо бағрикенгликда умргузаронликда бўлишни орзусида бўлайлик.

Батафсил
ИСЛОМДА ФОЛБИНЛИК ҚОРАЛАНАДИ

Бугунги кунда фолбин, сеҳргар ва мунажжимларнинг жамиятимизга келтираётган зарари фақат одамларнинг вақти, соғлиги, моли ва ҳаракати бекорга кетаётганлиги билан чегараланиб қолмайди. Бу зарар ундан ҳам катта, айтиш мумкинки, улкан зарарларга олиб боради. Бу зарарларнинг энг кичиги одамлар ўртасида душманлик руҳи, ишончсизлик тарқатишдир. Зарарлар силсиласи охири бориб энг катта нуқтага – бидъат, хурофотлар, турли хил бузуқ ақидаларнинг натижаси ўлароқ, куфрга, ширкка бориб етади. Фолбинларга ва фол кўрувчиларга шаръий китобларимизда коҳин ва арроф деб ном берилган. Коҳин баъзи сир нарсаларни, тўғрироғи, ғойибни билишни даъво қилади. Унинг баъзи айтганлари тасодифан тўғри чиқиши ҳам мумкин, аммо аксарият фоллари нотўғри чиқади. Тасодифан тўғри чиққан гапини ўзи ҳам, одамлар ҳам такрор-такрор айтиб юрадилар. Нотўғри чиққан фоллари ҳақида эса, сўз юритмайдилар. Натижада коҳин кишиларга ғайб нарсаларни биладиган бўлиб кўринади. Коҳинлар ўзларининг жинлар билан алоқаси борлигини ва уларга хабарларни жинларнинг айтишини даъво қиладилар. Арроф ҳам худди коҳинга ўхшайди. Уламолардан Имом Бағавий: «Арроф-турли ишларнинг сабабларини билишни, йўқолган нарсанинг қаерда турганини, ўғирлаган нарсани ким ўғирлаганини ва шунга ўхшаш нарсаларни билишни даъво қилувчидир», дейдилар. Албатта, фолбинлар кўпроқ келажакда рўй берадиган ишларни билишларини даъво қиладилар. Бу эса, шариат ҳукми бўйича куфр ҳисобланади. Чунки ғайбни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ким уни билишни даъво қилса, кофир бўлади. Шунингдек, фолбинликнинг бошқа турлари ҳам бор. Қуръони Каримда сеҳр тўғрисида келган оятда эркакни хотиндан ажратувчи ишларни қилгувчилар ҳам сеҳргар эканлиги айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав): «Кимки тугун тугиб унга дам урса, сеҳр қилган бўлади. Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади», деб айтганлар. Қуръонда сеҳргарларнинг иши куфр эканлиги айтилган. Фолбинлик, сеҳргарлик ва мунажжимлик бир-бирларига яқин нарсалар бўлгани учун ҳадиси шарифларда ҳам улар биргаликда зикр этилади. Деярли ҳар бир ҳадисда бундай инсонлар ва жамиятга нисбатан ўта зарарли бу маънавий жиноятлар каттадан катта гуноҳ, куфр ва ширк эканлиги қайта-қайта таъкидланади. Имом Баззор Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз (сав): «Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса, ким сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса, биздан эмас. Ким фолбинга бориб, унинг айтганига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади», деганлар. Маълумки, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «биздан эмас» дейишлари жуда ҳам оғир ҳукмдир. У зотнинг «биздан эмас» деганлари «мусулмонлардан эмас», деганларидир. Демак, ҳадиси шарифда зикр этилган тоифадаги кишилар мусулмонлар сафидан чиқадилар. Фолбинга ишонган одам эса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган Қуръонга куфр келтирувчидир. Шунинг учун ҳам фолбин ва сеҳргарликни касб қилиб олганларнинг гуноҳи жуда ҳам катта бўлади. Хулоса қиладиган бўлсак, фолбинлик ва сеҳргарлик инсонлар ичида адоват ва душманчилик тарқатишидан ташқари мусулмонни иймонидан айиради ва ширк куфрга олиб боради. Эр хотиннинг ўртаси бузилиб кетишига сабаб бўлаётган, инсонни дунёсини ва охиратини хароб қиладиган бу маънавий жиноятлардан яқинларимизни огоҳ этайлик.

Батафсил
МУҚАДДАС ДИНИМИЗДА СИЛАИ РАҲМ ТУШУНЧАСИ

“Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” – боғлаш, “раҳм” – қариндош (онанинг бачадонини ҳам раҳм, дейилади), яъни “қариндош уруғлик алоқаларини боғлаш” деган маънонибилдиради. Силаи раҳм қилиш – ўзгаларга нисбатан қариндошларига ғамхўр ва муҳаббатлироқ бўлиш, улардан хабардор бўлиб, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб туришдир. Силаи раҳмга энг ҳақдор кишилар ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошлардир. Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритилган. Авваламбор билмоқ лозимки, муқаддас Ислом динида буюрилган барча амаллар инсоннинг фойдаси учун ва ман қилинган яъни тақиқлаган ишларнинг барчаси эса инсоннинг зарарида бўлгани учундир. Қуйида бир Ҳадиси шарифнинг ҳикмти ва мазкур ҳадиснинг замонавий илмлар асосида бир ярим минг йилдан кейин ўз исботини топган воқиий ҳикояни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтибдурлар: “Ҳар ким ризқ-рўзи кенг бўлиши ва умри узун бўлишини истаса, бас, албатта, силаи раҳим қилсин!” Силаи раҳим, яъни қариидош-уруғлардан хабар олиш ва уларга муҳаббат қилиш кишининг узоқ умр кўришига боис бўлади. Байт: Силаи раҳим умрни узоқ қилур, Аллоҳ ризоси ҳам ушандан келур. Шунингдек, Ота-Онага ва барчага яхшилик қилмоқ, қўшнилар билан доим яхши муносабатда бўлиш, муҳтожларга эҳсон қилиш, кишиларга ранж-озор етказмаслик, қарияларни қадрлаш, ҳурматлаш, салом бермоқ, олимлардан, улуғ ёшли художўй, орифлару обидлар, ота-она, устозу пирлардан дуо олмоқ ҳам умрнинг узун бўлиши, ризқ рўзнинг кенг бўлиши, бало ва қазонинг қайтиши ва барча ишларнинг ривож топишига асосий омил эканлиги ҳақида муборак ҳадиси шарифларда ворид бўлган.. Яхшилардаи дуо сўранг ҳар қачон, Сизга умр берур Раббим бегумон. Тонгда уйқудан турмоқ, комил таҳорат олмоқ, таъзим ва таъдили аркон билан намоз ўқимоқ ва одоб билан Қуръон ўқимоқ умрнинг узун ва баракали бўлишига боис бўлади. Ҳар ким эрта туриб олса таҳорат, Тонгда турмокликни айласа одат, Бул бари умрни айлагай узоқ, Дарду иллатларни кетказур мутлоқ. Инсон ўз саломатлигини сақламоғи, яъни пафсини хатарли-ҳалокат келтирадиган ишлардан, иссиқ-совуқдан, сув-оловдан, зиёнли ва ёқимсиз таом ва шароблардан, беҳуда андиша ва хаёллардан, турли беморликлардан, эҳтиёт қилиб асрамоғи гўзал ҳаёт кечириб, узоқ умр кўришига сабаб бўлиши ҳам муқаддас Ислом дини мўътабар манбаларига ворид бўлган. Қуйида бугунги дунявий ва ғайри исломий олимларни мазкур диний тавсиялар бўйича тадқиқотларини исбот ва ибрат учун эътиборингиза ҳавола этамиз. Манбаларда келтиришича Американинг Сардиния оролида яшовчи 100 (юз) ёшлилар Шимолий Америкадагиларга қараганда 10 (ўн) марта кўпроқ экан. Олимлар бунинг сабаби ҳаётга ижобий муносабатда бўлиш ҳам, Ўртаер денгизи парҳезида ҳам эмаслигини аниқладилар. Ривожланган мамлакатларда аёллар эркакларга қараганда ўртача олганда 6-8 йил узоқроқ умр кўрар экан. Аммо аёллар ва эркаклар бир хил ва узоқ умр кўрадиган бирдан-бир жой бу Сардиния ороли ҳисбланар экан. Америкалик олим Саюзан Пинкер бу камдан-кам учрайдиган ҳодисага қизиқиб тадқиқот олиб боришга қарор қилди. У кўплаб узоқ умр кўраётганлар билан сўҳбатлашди ва охирида муносабат ва овқатланишнинг узоқ умр кўришга таъсири йўқ деган хулосага келди ва унинг сабабини мулоқот қилишда топди. Зеро Сардинияда одамлар бутун ҳаёти давомида ҳар доим қариндошлари, дўстлари, қўшнилари қуршовида бўлишиб ҳеч қачон ёлғиз яшамас эканлар. Улар бошқа жойларда яшовчилардан шуниси билан фарқ қилар эканлар. Шунингдек руҳшунос Жулианна Холт-Ланстед минглаб қари кишилар ҳаётини ўрганиш билан узоқ умр кўриш борасида кўплаб тадқиқотлар ўтказди. Уларнинг ҳаётий ҳолатлари: овқатланиш, жисмоний фаоллик, оилавий аҳволи, тиббий кўрикларнинг тезлиги, зарарли одатларини ҳамма томондан ўрганиб чиқди ва етти йилдан кейин у узоқ умр кўришнинг асосий сабабини қуйидаги икки омил: яқин муносабатлар ва ижтимоий интеграция таъсирида эканлиги хулосага келди. Яқин кишиларга, зарур бўлганда сиз ундан бемалол қарз сўрай оладиган, оғир ва мусибат ҳолатларда ёнингизда турадиган, бемор бўлсангиз ҳолингиздан хабар оладиган кишилар киради ва сизнинг ёнингизда айнан шундай одамларнинг бўлиши узоқ ва баракали умр кўришингизга сабаб бўлади. Иккинчи омил ижтимоий интеграция кун давомида сиз нафақат яқинларингиз билан, балки бошқалар билан ҳам яхши муносабатда бўлишингиз ҳам файзли ва мазмунли умрга сабаб бўлади. Ҳозирги вақтларда кўпроқ электрон мосламалар ёрдамида алоқа қиламиз. Бу ҳам яхши амал. Аммо буни шахсий ва юзма-юз мулоқотда бўлиш билан тенглаштириб бўлмайди.

Батафсил
ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛ БЎЛСАК БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАР ТАҲДИД СОЛОЛМАЙДИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат – юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, барқарор ривожланиш омилидир. Бу эса ўз навбатида динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ва ўз навбатида эртамиз эгалари бўлган ёшларни илм-маърифатли , касб-ҳунарли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашга беқиёс хизмат килмокда. Айнан шу жихатлар давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган. Аммо, минг бора афсуслар бўлсинким, хозирги тахликали замонда баъзи бир ёвуз кучлар кутилмаганда дунёнинг қайсидир бурчакларида бош кўтариб, ўзларининг пуч ва бузғунчи ғояларини сочишга уринмокдалар. Уларнинг бош мақсадлари ҳали онги, эътиқоди тўла шаклланмаган, ёшларни алдаб ўз ғояларига тортишдир. Уларнинг бу бадкирдор тарғиботлари самараси ўлароқ диний экстремистик оқимлар тарқатаётган вайронкор ғояларга алданиб қолаётган ёшлар хам борлиги хеч кимга сир эмас. Юртимизда хукмрон тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун ҳар биримиз масъулмиз. Бу ўз навбатида барчамизни хушёрликка ва огоҳликка чақиради. Айни пайтда ёшларимизда диний экстремистик ғояларга нисбатан иммунитетни шакллантириш ғоят муҳимдир. Шу мақсадларда Хоразм вилоят ҳокимлиги, хотин- қизлар қўмитаси, вилоят маънавият-тарғибот маркази, ички ишлар бошқармаси, “Адолат” СДП, Ўз ЛиДеП тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати, ҳамда Ўз ХДП вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқув муассасаларида, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда тизимли равишда давра суҳбатлари ўтказяпмиз. Бу давра суҳбатлари: “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз!”, “Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга ҳар биримиз масъулмиз!”, шиори остида бўлиб, уларда ҳамкор кашкилотлар вакиллари ҳамда жойлардаги имом-хатибларимиз ўз маърузалари билан чиқишяпти. Бу маърузаларда хорижий давлатларда рўй бераётган қонли фожеалар, сиёсий ва диний низоларнинг пайдо бўлиши, экстремистик гуруҳларнинг кўзлаган ёвуз мақсадлари нимадан иборатлиги ҳақида иштирокчиларга, айниқса касб-хунар коллежи ўқувчиларига тўлиқ маълумотлар бериляпти. Муҳтарам юртбошимизнинг “Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга” деган фикрлари ғоятда ҳаётийлигини яна бир карра исботламоқда. Сохта маълумотлар, тўқима хабарлар билан ёшларимиз онгини захарлашга, уларни алдаб ўз ғояларига эргаштиришни ният қилган ёвуз кучлар айнан ўзларининг пуч, сохта ғоя- мафкураларини интернет орқали тарқатишмоқда. Бу ёвуз мақсадли даъватларда ИШИД ва бошқа мутаассиб оқимлар “раҳнамо”лари муқаддас ислом динимиз ахкомларини бузиб талқин қилиб, “ҳижрат”, “жиҳод” каби тушунчаларга тамомила бошқача тўн кийдиришга уринишмоқда. Ўзларининг бузуқ фатволарини ана шундай сохта ёлғонларга қуришмоқда. Бўлиб ўтаётган давра суҳбатларида диний уламолар, имом-хатиблар муқаддас динимиз мазмун моҳияти ҳақида иштирокчиларга тушунчалар беришяпти. Айни пайтда ҳуқуқ– тартибот ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари ёшларнинг сиёсий – ҳуқуқий онгини ўстириш, уларга экстремистик даъватларга учиб, ўз она юртидан ташқарига кетиш оғир жиноят эканлиги, бундай адашган бандаларнинг оила аъзолари ҳам кенг жамоатчилик олдида мулзам-у уятга қолаётгани, унданам ўтиб бир умр виждон азобига гирифтор эканлиги жонли мисоллар орқали ёшларга етказиляпти. Давра суҳбатлари доирада “Қиёматга қолган қарз” ҳужжатли фильми намойиш қилиниши – алданганлар фожиаси ва экстремистик гуруҳларнинг асл қиёфасини очишда ёрдам беряпти. Худди шундай тарғибот – ташвиқот тадбирлари – давра суҳбатларини узлуксиз равишда, таъсирчан ҳолда барча ўқув муассасалари, маҳаллаларда ўтказишни режалаштириб олганмиз.

Батафсил

Маълумот

Масжид имом-хатиби: Исмоилов Рахматилла (2013), Кенжаев Хасанбой (2014)

Масжид манзили: Урганч шахар, Мустакиллик куча 6 уй

Масжидга олиб борадиган транспортлар: Автобус: 5,7