КИТОБ-КЎНГИЛЛАР ҚУЁШИ

Мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, халқимиз тафаккурини юксалтириш, ёш авлодни билимли, соғлом фикрли, маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлаётгани сир эмас.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан, туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси бугун 2018 йил 23 март куни Янгиариқ тумани “Ҳазрати Ғоиб ота” жомеъ масжидида давом этмоқда.

– Ушбу тадбир халқимиз, жумладан ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, китобхонлар ўртасидаги мулоқотни жонлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ушбу китоб ярмаркаси давом қилиб, кейинги ҳафта 30 март жумъа куни соат 11:00 дан 15:00 гача Хива шаҳридаги “Қосмаобод” масжидида давом этади. Китобсевар барча Хива аҳлини китоб ярмаркамизга таклиф этиб қоламиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Top
Разработано с JooMix.