Хоразм вилояти Умра зиёратчилари Саудия арабистонидан ватанга қайтиб келишди.

Куни кеча 26 февраль куни Хоразм вилоятидан Умра зиёратига кетган зиёратчиларимиз, муборак Умра зиёратларини охирига етказиб, Саудия Арабистонининг Жидда шахридан парвоз қилиб, Пойтахтимиз Тошкент шахрига келиб қўндилар. Ҳожиларимиз пойтахтимздаги “Ислом ота” масжидида бўлиб, у ерда ҳуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан адо қилишди. Эрталаб Тошкент шаҳридаги “Ислом Каримов” маҳаллий аэропортидан учиб, Урганч халқаро аэропортида, Ҳаж ва Умра зиёрати ишчи гуруҳи томонидан кутиб олинди.

Ҳожиларимиз юртимизда яратилган шарт-шароитлардан хурсанд бўлиб, Президентимиз ҳамда барча раҳбарларимиз жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, республика ишчи гуруҳи, элликбошилар, вилоят хокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳақларига дуои хайрлар қилиб, юртимизнинг тинчлиги бардавом бўлишлигини, дастурхони тўкин сочин бўлишлигини тилаб дуои хайрлар қилишди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг зиёратларини, ибодату дуоларини қабул айласин.

Top
Разработано с JooMix.