УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИБ

Ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз йўлини топишда, ҳақни ва маърифатни танишда йўргак бўлган устози ва муаллими бўлади.

Муқаддас ислом динимиз таълимотларига кўра устозни ҳурмати ва эъзози Пайғамбарни эъзозлагандек бўлади. Чунки, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир.
“1-Октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х. Абдуллаев, Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус ислом билим юрти мудир ўринбосари М.Авезов, Хонқа ва Боғот тумани имом-хатиблари билан биргаликда фахрий устозлар Шайхмуҳаммад домла Аллаяров ва Ҳошимжон домла Собировларни қутлаб, хонадонларига совға саломлар билан ташриф буюришди.

Устозлар бундай самимий ташрифдан бағоят хурсанд эканлигини изҳор қилиб, шогирдларининг ҳақига, элу юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун дуою хайрлар қилдилар.

Собиров М.

Урганч тумани Ғойиб ота
масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.