РАМАЗОН ОЛДИ УЧРАШУВИ

Жорий йилнинг 10-май куни Хоразм вилояти вакиллиги, шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Хонқа туманида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Бу галги йиғилишда Хонқа туманидаги масжидлар имомлари ҳам иштирок этди.
Йиғилишда вилоят бош имом хатиби Хайрулло хожи Абдуллаев олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар хусусида сўзлар экан, барчани муборак рамазон ойи билан қутлади. Оз бўлсада имомларимиз томонидан қилинган ҳаракатлар, меҳнатлар қадр топиб, муносиб баҳоланаётгани барча учун катта мукофотлигини таъкидлаб, барча имом хатибларга миннатдорчилик билдирди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, эрта турмуш ва ажримларнинг олдини олиш бўйича талай ишлар амалга оширилганини таъкидлади ва имом хатибларни янада фаол бўлишга чақирди.

Йиғилиш иштирокчилари Хонқа туманидаги янгидан қурилаётган “Мусо ал Хоразмий” масжидининг лойиҳа бўйича қурилиш ишлари билан танишиб, шу ернинг ўзида бош имом-хатиблар томонидан бир миллион сўм масжид қурилишига эҳсон қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича ЎМИ тизимидаги масжидлар, мадрасалар ва барча ташкилотларда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва мўмин мусулмонларга кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадидаги 10.05.2018 йил 01/А 058 сонли буйруғи муҳокама қилиниб, ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Top
Разработано с JooMix.