КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг имкониятлар эшигини очиб беради. Халқимиз ютбошимиз томонидан олиб борилаётган халқчил адолатли сиёсатларини жуда интиқлик ва кўтаринкилик билан қабул қилишмоқда. Юртбошимиз академиклар билан учрашганларида “биз қабул қилаётган қарорларимизни етти ўлчаб, илмий асосда қарор қабул қилишимиз керак. Бизни хато қилишимизга хаққимиз йўқ дегандилар”. Хақиқатан, хар битта қабул қилинаётган қарор ёки фармон кўпчилик билан мухокама асосида, халқнинг талабларидан келиб чиқиб, илмий асосланиб қабул қилинаётгани халқимизга манзур бўлмоқда. Буни нафақат иқтисодий ижтимоий сохада балки маънавий сохада олиб борилаётган кенг қамровли ишлар халқимизни дилидаги ишлар бўлиб халқимизни бу нарса жуда хурсанд қилмоқда.

Юртбошимиз биринчи сафарларини Қорақалпоғистондан бошлаб, Нукус шаҳридаги жомеъ масжидда оқсоқоллар, хожи оталар хамда диний уламолар билан учрашиб сухбатлашдилар. Уларнинг дилидаги сўзларига қулоқ тутдилар.

Шунингдек, ҳар битта вилоятга борганларида, албатта, масжидлар ҳамда муқаддас қадамжоларга бориб, диний уламолар билан сухбат олиб бордилар. Муқаддас динимизнинг эзгу ғояларини ёйишда барча шароитларни яратиб бермоқдалар. Жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрганларида Урганч шаҳридаги кўп йиллардан бери халқимиз орзу қилган “Охун бобо” масжидига тамал тошини қўйиб бердилар. Бугунги кунда масжид деярли бўй кўрсатиб шаҳримизнинг хуснига хусн қўшадиган бир холатга келиб қолди. Шунингдек, Бухоро вилоятига ташриф буюрганларида янгидан Мир Араб олий мадрасаси ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар. Бугунги кунда ушбу олий мадраса ўз фаолиятини бошлаб биринчи ўқув йили учун 50 нафар талабани қабул қилди. Қарши шаҳрида Абул Муъин Ан-Насафийнинг зиёртагохлари обод қилиниб, у кишининг ақида борасидаги қолдириб кетган китобларини таржима этиб халқимизга арғумон этиш борасидаги топшириқлари, Насафий бобомизнинг минг варақдан иборат “Табсиратул Адилла” асари минг йил олдин ёзилган бўлсада, унда динимизда адашган барча оқимларга, жумладан хозирги кундаги Д.Э.Оларга ҳам раддия борлигини таъкидладилар.Ушбу мўътабар китобларимизни таржима қилиб халқимизга армуғон қилинса, ёшларимиз уни ўқиб бугунги кундаги турли муқаддас динимизни ўзларига ниқоб қилиб олган Д.Э.Олар таъсирига тушиб қолиши олди олишда беқиёс хизмат қилади. Бугунги кунда ушбу минг варақдан иборат асар юртбошимизнинг топшириқлари билан Ўзбекситон мусулмонлари идораси раиси муфтий хазратлари бошчиликларида тузилган таржимонлар томонидан таржима қилиниб халқимизга армуғон қилиниш арафасида турибди.

Юртбошимиз Андижон вилояти фаолари билан бўлган учрашувда хамда шу йилнинг 15 июнь кунги имом хатиблар билан қилган учрашувларида адашган оқимлар сафига билмасдан кириб қолиб, пушаймон бўлганлар билан имом хатибларимиз сухбатлар уюштириб уларни ёт ақидаларини нотўғри эканини тушунтириб хисобдан чиқариш тўғрисида топшириқ берган эдилар. Шундан сўнг вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида гурухлар тузилиб адашган оқимлар сафига адашиб кириб қолган хонадонларга кириб, улар билан сухбат олиб борилди. Улар юртбошимизнинг маърузаларини эшитиб нихоятда хурсанд бўлганларини, нафақат ўзлари, оила аъзолари хам бенихоят хурсанд бўлганларини гапириб беришди. Айримлари хатто хурсандликларини ичларига сиғдиролмай кўзларига ёш олганлари хам бўлди.

Шулардан бири Исмоилов Дилшод Болтабоевич бўлиб, у 18.05.1981 йилда туғилган. Урганч шаҳар Махтумқули кўчаси 110 уйда истиқомат қилади. ТИХ ( туркистон исломий харакати)бўйича махсус хисобда турган. Д.Исмоилов билан бўлган сухбатда Президентимизнинг Андижон вилоятида ҳамда 15.06.2017й. кунги имом хатиблар билан қилган учрашувидаги маърузалари зўр қизиқиш ва кўз ёшлари билан кўрганини таъкидлади. Унга Д.Э.О ларнинг манфур ишлари Афғонистон ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларидаги вайронкорликлари бегуноҳ одамларни қатл қилаётганларини, ёш болалар, аёллар, қариялар қурбон бўлаётгани мисолида тушунтириб берилди. Шунингдек Д.Э.Оларнинг даъволари ҳамда бузғунчиликлари мутлақо ислом динимизга зид эканини мисоллар билан тушунтириб бердик. Унинг ўзи хам динни ниқоб қилиб олиб бегунох одамларни умрига зомин бўлаётган, яқин шарқ мамлакатларини хонавайрон қилган асосий нарса Д.Э.Олар эканини таъкидлади, уларни ушбу бузуқ ақидаларини қоралади ва хатосини англаб етганини айтди. Муқаддас ислом динимиз ҳеч қачон бировга озор, зиён заҳмат етказишни буюрмаганини англаб етганини айтиб экстремистларнинг ушбу фаолиятларини кескин айблади. У юртбошимиз томонидан ватанимизда ижтимоий иқтисодий сохада олиб борилаётган ўзгаришларни ижобий баҳолаб, қизиқиш билан кузатаётганини, маърузаларини тинглаб ўзи ҳам оила аъзолари ҳам хурсандчилигидан кўз ёшларини яшира олмаганини айтди.Унинг ўзи бугунги кунда телевизор ҳамда компьютер устаси эканини, эндиликда ўз ишини ривожлантириш ниятида эканини айтиб Хитой Халқ Республикасига бориб янги технологиялар олиб келмоқчи эканини айтди. Шунингдек, Урганч туманидан иссиқхона қуриш учун ер олиб Корея технологияси асосида иссиқхона барпо этиш нияти бор эканини айтди. Унга бу борада Урганч шаҳар хокимлиги ёрдам беришаётганини айтди. Бугунги кунда тадбиркорлик қиламан деган одамга барча шароитлар яратиб берилаётганидан хурсанд эканини билдирди. Мамлакатимизда юртбошимиз томонидан диний-маърифий сохада олиб борилаётган ижобий ўзгаришлардан мамнун эканини билдирди.18 июль кунги шахсан вилоят хокими П.Р.Бобожонов раислигидаги вилоятнинг барча хуқуқни мухофаза қилувчи орган биринчи рахбарларидан иборат гурух томонидан Исмоилов Дилшодни хисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, уларга фақатгина аҳли суннат вал жамоат эътиқодини яхши билган инсонгина ўз эътиқодида мустахкам бўлиб Д.Э.О лар таъсиридан сақланиб қола олиши хамда нотўғри йўлларга кириб кетмаслиги тушунтирилди. Диний мазмундаги саволлар бўлган тақдирда фақатгина махсус диний маълумотга эга имом хатибларимизга мурожаат этишни тавсия этдик.

Динимизни ўрганишни истаган одамлар турли норасмий экстремист оқим сайтлари ёки уларнинг адабиётларидан эмас, балки Аҳли сунна вал жамоа эътиқодини ўзида мужассамлаган, ҳар хил дин ниқобидаги террорчи оқимларни кирдикорларини фош этувчи китобларни ўқишларини тавсия этардик. Жумладан мархум Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуфнинг Дин насихатдир, Васатия хаёт йўли, Ихтилофлар сабаблар ечимлар, Таховий ақидасининг шарҳи, Очиқ хат, Айдарбек Тулеповнинг ИШИД фитнаси, Ислом ва ақидапараст оқимлар, Интернетдаги таҳдидлардан химоя каби асарлар шулар жумласидандир.

 

Д.Абдуқодиров

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ мудири

Top
Разработано с JooMix.