Тинчликни қадрлайлик!

Муқаддас ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имонинсофадолат,ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишгафитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақирадиБу бежиз эмас,албаттаЗеротинчликпарварлик ислом динининг моҳиятини ташкил этади.

Юртимиз йилдан йилга обод бўлибхалқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқдаДемакбиз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб боришимиз керак бўладиАллоҳга ҳамду сано айтиш,Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат ва ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир.Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида марҳамат қилиб: “Аллоҳ таоло бандага каттамикичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” десашунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, - деганлар.

 

Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан бири – бу юртимизнинг тинч ва осойишталигидирҲозирги кунда барчамиз ер юзининг баъзи жойларида бўлиб турган турли хил офат ва балолар ҳақида радиодан эшитиб,телевидениедан кўриб турибмиз.

Тинчлик ва ҳотиржамлик улуғ неъмат эканлигини ҳаммамиз яхши биламизаммо уни қадрига етиш лозимлигини айримлар тушунмайдиПайғамбар (алайҳиссаломтаъкидлаганларидек: “Икки неъмат боркикўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдиларУ сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”. Гувоҳи бўлиб турганимиздекбаъзи жойларда табиий офат сабабиданяна баъзи жойларда эса қирғинбарот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлибаҳоли сарсон-саргардонликда кун кечирмоқдаларАллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинкитинчлик ва осойишталик неъмати сояси остидаҳаётимиз осуда давом этмоқда.

Ҳақиқатан тинчлик бўлиб турса кўнгилга тўй-ҳашамхурсандчилик сиғадиЮрт тинч бўлса тараққиёт,ривожланиш бўлибаҳоли меҳнат қиладиризқини териб оиласи билан баҳам кўрадиУй-жой ҳам қиладиШунинг учун ҳам бу неъматларнинг қадрига етмоғлиғимиз лозимдир.

Ислом динида тинчликни улуғлаш комил мўминликнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Тинчликни қадрлаш, осойишта ҳаёт учун шукроналик, уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Ислом таълимотида масаланинг бу жиҳатига ҳам алоҳида эътибор берилган. Хусусан, Қуръони каримда “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур” (Исро,83), - деб қайд этилганини фикримизнинг исботи бўла олади.

Тинчликка раҳна солиш, жамият равнақи ва халқ фаровонлигига зиён етказиш, тоифаларга бўлиниб, ўзаро низолашишнинг қораланиши ҳам исломнинг тинчлик ҳақидаги таълимотининг асосини ташкил этади.             Озодликни соғиниб, озодлик йўлида курашиб ўтган ота-боболаримизнинг машаққатли меҳнати, орзу умидлари ва интилишлари рўёбга чиқди. Истиқлол Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун замин яратди. Аллоҳ таъоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, халқимизни фаровонлигини зиёда айласин!

 

 Р. Отажанов

Янгиариқ туман бош имом хатиби 

Top
Разработано с JooMix.