ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ХУСУМАТЛАРИ ИШЧИНИНГ ҲАҚИНИ БЕРМАГАНЛАРГАДИР

Ҳаёт доим тўкис бўлавермайди, инсон гоҳида камбағаллик ёки бойлик билан ҳам синалади. Шундай пайтда камбағал бой эмаслигини рўкач қилмаслиги, бой эса кибрланиб, ҳаволаниб кетмай муҳтожларга саховатли бўлиши лозим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб

баҳосини еган одамнинг ва одам ишлатиб ҳақини бермаган одамнинг», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда уч тоифа энг ёмон одамлар ҳақида сўз бормоқда. Чунки қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзи хусуматчиси бўлиш енгил иш эмас.
1. «Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг».
Ўзаро муомалаларда ишонч катта ўрин тутади. Шунинг учун ҳам одатда шерик тарафни ўзига ишонтириш учун баъзилар Аллоҳ таолони ўртага қўшадилар. Аллоҳ таоло номи билан ваъда берадилар. Иккинчи томон Аллоҳ таолони ўртага қўшиб гапиряпти-ку, алдамас, деб унга ишонади, керакли нарсага рози бўлади. Кейин эса ҳалиги Аллоҳ таолонинг номи билан аҳд берган одам аҳдни бузади. Иши битиб олгандан кейин хиёнат қилади. Ундоқ нобакор одам роса бопладим, қойил қилдим, деб хурсанд бўлиши ҳам мумкин. Лекин қиёмат куни шармандаси чиқади. Қиёмат кунининг эгаси бўлмиш Зот — Аллоҳ таолонинг Ўзи унга хусуматчилик қилади.
Одатда, қиёмат куни Аллоҳ таоло хусуматчилар орасида ҳукм чиқаради. Аммо У Зот ўша куни Аллоҳ номи билан аҳд бериб туриб, кейин алдаганларга нисбатан Ўзи хусуматчи бўлади. Ҳукм чиқарувчи қозининг ўзи хусуматчи бўлган одамнинг ҳоли қандоқ бўлишини билиб олиш қийин эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор Аллоҳнинг номи ила аҳд бериб туриб, алдамаслик керак.
2. «Ҳурни сотиб, баҳосини еган одамнинг».
Инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган энг улкан неъматлардан бири ҳурриятдир. Бу неъматни ундан тортиб олиб, уни қул қилиш энг катта жиноятлардан биридир. Шунинг учун ҳам ҳур инсонни қул қилиб сотиб баҳосини еган одамга Аллоҳ таолонинг Ўзи қиёмат куни хусуматчи бўлади. Бу шаклда молу мулк топиш энг ҳаром ишлардан саналади. Жоҳилият вақтида бу ишни қиладиган одамлар кўп эди. Мисол учун, Зайд ибн Ҳориса, Салмон Форсий, Суҳайб Румий ва Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳумлар ҳур кишилар бўлиб, уларни мушриклар зулм ила қул қилиб юборишган эди.
Ислом қулчиликка қарши кураш олиб бориш жараёнида қулларни озод қилиш учун кўрган барча чора-тадбирлар билан бир қаторда, ҳурларни қул қилиш йўлларини ҳам тўсди.
Ушбу ҳадиси шариф ҳам бу борада кўрилган энг кучли чоралардан биридир. Ҳурни сотиб, баҳосини еганга Аллоҳ таоло ҳусуматчидир.
3. «Одам ишлатиб, ҳақини бермаган одамнинг».
Бировни маълум ҳақ бераман, деб ишга ёллаб, ишлатиб олгач, ҳақини бермай юрган одам ҳам катта гуноҳ қилган бўлади. У ҳам бировнинг ҳақини еган бўлади.
Аввалги ҳолатда инсоннинг ҳуррият ҳақи поймол этилган бўлса, бу ҳолларда унинг меҳнат ҳақи поймол қилинмоқда. Инсон ҳуқуқларини поймол қилган кишига ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи қиёмат куни хусуматчи бўлади.
Кимки қиёмат куни Аллоҳ таоло менга хусуматчи бўлмасин деса, ишлатган ишчисига ўз вақтида ҳақини тўлиқ берсин, меҳнаткашнинг ҳақини поймол қилмасин.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким бир мусулмон одамнинг молини қир
қиб олиш учун ёлғондан қасам ичса, Аллоҳга мулоқот бўлганда у Зот ундан ғазабнок ҳолда бўлур», дедилар». Икковини икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган. Бировнинг молини ноҳақдан ейиш ана шундоқ ёмон нарса. Қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳаромхўрга ғазаб билан қарайди. Қиёматда Аллоҳ таолонинг ғазабига учрашдан ёмон нарса йўқ. Баъзи бир кишилар беш кунлик дунёнинг матоҳи деб, қасам ичиб, ёлғон гапириб, уч-тўрт танга пул оладилар. Аммо бу нарса бошқа бировнинг молини ноҳақдан кесиб олиш бўлгани учун катта гуноҳ ҳисобланади. Ўша одам эҳтимол бу дунёда жазодан қутулиб кетар, аммо охиратда Аллоҳ тао
лонинг ғазабига қолиши турган гап.

Гурлан туман бош имом-хатиби
М.Хабибуллаев

Top
Разработано с JooMix.