“ЮРГАН ДАРЁ...” ДЕЙДИЛАР


 
Юртбошимиш ташаббуслари ва раҳнамолигида сўнгги йилларда халқаро ва шу жумладан ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Янги йил арафасида Президентимиз Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида бу масалага алоҳида тўхталдилар ва экотуризм, тиббиёт туризими қаторида зиёрат туризимини ҳам ривожлантиришга  катта эътибор қаратишимиз лозимлигини айтиб, шу борада мутасадди раҳбарлар олдига вазифалар қўйдилар.

 

   Олдинлар зиёратга чиқиш ҳар бир фуқаронинг ўз ташаббуси билан бўлар, бунда давлат томонидан имтиёз ва имкон белгиланмаганди. Эндиликда байрам кунларида юртимизнинг қадим шаҳарлари, муқаддас қадамжоларига зиёратга чиқувчилар учун йўл ва меҳмонхона тўловларида чегирмалар белгиландики, бу эса ички туризм кескин ривожланишига замин яратди.

  Ички туризм деганда фақат бошқа вилоятларга саёҳат ёки зиёрат тушинилмайди. Вилоятимизнинг кўзга кўринган обод масканларини, меъморий обидаларини, муқаддам қадамжоларини кўриш ҳам ҳам саёҳат, ҳам зиёратдир. Халқимизда беҳудага “Юртган дарё, ўтирган бўйра” матали тўқилмаган.

  Вилоятимизда ички туризмни янада ривожлантиришни кўзлаб вилоят ҳокими қабул қилган қарор асосида  қишлоқларимиздаги имом хатиблар, отинойиларни ана шундай саёҳат ва зиёратларга олиб бориш амалиётга айлантириляпти.

  Яқинда имом хатиблар ҳамда отинойилар вилоят кутубхонасига сафар уюштириб, бу зиё масканидаги китоб фонди, янги чоп қилиган асарлар билан яқиндан танишдилар. Бу ўз навбатида китобхонлик маданияти ривожланишига хизмат қилади.

  

  

  

  Имом хатиблар ва отинойилар Урганч шаҳридаги Охунд бобо жоме масжидининг яқинда иш бошлаган мажмуаси билан танишдилар. Бир йўла икки ярим минг киши жума намози ўқишига мўлжалланган замонавий масжидда яратилган шароитлар, масжид инфратузилмаси зиёратчиларда илиқ таассурот қолдирди. Улар шу манзилдаги Ниёз Муҳаммад Охунд ҳазратлари ҳоки ётган хилхона устига қурилган янги мақбарани томоша қилиб, авлиё бобомизни зиёрат ҳам қилишди.

  Зиёрат туризми доирасида имом хатиблар ва отинойиларнинг элимизнинг ана шундай муқаддас қадамжоларига зиёратларини ташкил этиш тизимли давом этади. Режамизда яқин кунларда қадим Хива шаҳридаги улуғ зотлар қўним топган тарихий масканларга зиёрат уюштириш мўлжалланган.

                                     Ҳасанбой  КЕНЖАЕВ,

                                    Урганч шаҳар бош имом хатиби.

Top
Разработано с JooMix.