РИЗҚНИНГ КАФОЛАТИ АЛЛОҲ ЗИММАСИДАДИР

Аллоҳ таоло инсонни улуғ ва мукаррам қилиб яратган, ер юзида истиқомат қилиб, ҳаёт кечиргани учун зарур бўлган барча нарсаларни муҳайё қилди.

Инсон ҳаёти учун ер юзида ҳаёт асоси бўлган сувни осмондан қудрати ила нозил қилди. Ҳақиқатдан ҳам, халқимизнинг ризқи-рўзи, насибаси аввалом бор дастурхонларимизни тўкин-сочинлиги хонадонларимизни файзу-барокат, тўй ва бошқа тадбирларимизда барча-барчаси Яратганнинг бизга берган инъоми ва ризқу рўзимиз ҳаётимиз таянчи ва устуни ҳисобланади.

Соҳибқирон Амир Темур бобомиз кўплаб барпо этганлар, ўз фарзандларини ҳам шундай эзгу ишларга чақирганлар. (Наҳл сураси 10-11-оятлар)  У осмондан сизлар учун ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларимизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундурур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир.

Ердан униб чиқадиган барча ҳосиллар Яратганнинг изни ва марҳамати билан бўлади. Аллоҳ таоло инсонга ато қилган улуғ неъматларидан бири бўлиб, бу олам бўлмаса, ер юзида ҳаёт ҳам бўлмас эди. Шунинг учун ҳам Оллоҳ таоло ўзи бу оламни инсонга бевосита бўлиши учун унинг чорвасига ризқ бўлсин деб кўп марта эслатади.

Пайғамбаримиз (САВ) бир киши бирор бир дарахтни экса, Оллоҳ таоло у эккан дарахт берган ҳосил эвазига унинг намоъи аъмолига ажру савоблар ёзади.

Ота-боболаримиз азалдан ёшларимизни ҳалол меҳнат, касб-ҳунар билан тарбия қилганлар. Оилани ризқи рўзи насибаси билан таъминлаш яшаб турган юртимизни, маҳаллаларимизни обод бўлсин. Меҳнаткаш  халқимизни деҳқончиликдан топган маблағи билан Аллоҳ таоло юртимизнинг деҳқонларимизни ризқу-рўзимизнинг мўл қилсин. Юртбошимизнинг олиб бораётган одилона сиёсатларига Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, пахта хирмонларимизга барака ато қилсин.

 

Ш.Жуманиязов

Хива тумани “Мулла Абдукодир бобо” масжиди

Top
Разработано с JooMix.