ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА ДАХЛДОРЛИК

Ватан – инсон энг кўп ўйлайдиган, сўйлайдиган, куйлайдиган мавзу. Энг юксак жасоратлар сабаби – Ватан. Ватан деб жондан кечадилар. Улар маънавий жасорат соҳиблари, азизларимиз. Ўзбекистонда улар абадий хотирланади, қадрланади.

Нега Ватан сўзининг олдига Она сўзини қўшамиз? Она кўзи юмуқ муштдек жоннинг 9 ойлик роҳатбахш, сокин ватани. Инсон туғилгач, ўзга ўлкаларда эмас, фақат киндик қони томган ўз Ватанида ана шу ҳаловатни ҳис қила олади. Ватан сўзига Она сўзининг қўшилиши балки шундандир?!

Албатта, жаҳонда мамлакат қудратини белгилайдиган омиллар бисёр. Аммо уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлод ҳисобланади. Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан этиб белгиланди. Бу борада асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилди.

Шу ватанда яшовчи хар бир шахс бу тупроқни ватан дея қадрлар экан,унинг тараққиёти ва ривожи учун ўз хиссасини қўшиши керак.

Юртимизда олиб борилаётган таҳсинга лойиқ лекин қилишимиз керак бўлган ватан тараққиётига дахлдор ишларимиз анча эканлигини ҳам этироф этиб шуга яраша ҳар бир фуқоро ғайрат ва шижоат кўрсатиши лозим.

Ҳисса қўшиш деган фақатгина моддий тарафдан эмас балки ҳар бир соха вакили ўз касбини , чин ихлос билан қилар экан,бу ҳам ўз ҳиссасини қўшиш бўлади.

Аллоҳ таъоло қуръони каримда бандаларини яхшилик йўлида бир бирларига ёрдамчи бўлишга чақириб шундай марҳамат қилади:

“…Яхшилик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилин­гиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!..” (Моида, 2).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларида инсонлар бир бирларига ёрдам бериши ва ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўриши иймондан эканини марҳамат қиладилар:

«Сизлардан ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсани, биродарига ҳам раво кўрмагунига қадар чин имонли бўлмайди».

Бошқа бир ҳадисларида: Инсонларнинг яхшиси инсонларга манфаат етказадиганидир.дея такидлайдилар.

Демак ҳар қандай касб сохиби ўз ишида сидқидил билан меҳнат қилса,бунда нафақат инсонларга балки ватанимиз ривожланишида ҳам манфаати етади.

Ватанимиз тараққий этишида бир неча омиллар ҳизмат қилади. Шулардан бири ҳалолик ва тўғриликдир. Ёлғон ва гумон аралашган жойда ривожланиш бўлмайди.

Кимки бундай палид амаллар билан инсонларга зарар берса,у фақат инсонларга эмас балки ватан тараққиётига ҳам зарар берган бўлади. Шудай амаллардан яна бири порахорликедир.Порахўрлик бор жойда ривожланиш бўлмайди балки орқага қайтиш ва пасайиш бўлади.Албатта бунинг тасири шу юртда яшовчи инсонларга етмай қолмайди.

Пайғамбар алайҳи салом : «Ҳақиқий мусулмон бу – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир». деб огохлантирганлар.

Бундай иллатлар ҳар қандай жамиятни ичидан кемиради.ватан тараққиётига тўсқинлик қилади.

Ҳар кимда ватан тараққиётига дахилдорлик ҳисси бўлса,бундай иллатлардан узоқда бўлади ва ўз ишини сидқидилдан бажаради.

Бу эса ватанимиз гуллаб яшнашига,ҳар тарафлама тараққий этишига сабаб бўлади.

Қ.Искандаров

Боғот туман “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби

Top
Разработано с JooMix.