Сўнгги янгиликлар

МАҚОЛАЛАР

ФИТНАНИ УЙҒОТГАНЛАР ЛАЪНАТЛАНГАНДИР

XXI аср инсоният тарихида диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан тарихда алоҳида ўрин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан қилинишидан қатъий назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога маҳкумдир. Биз Аллоҳ таоло тарафидан Ер...

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК ОЛИЙ ҲИММАТ

Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллигимизнинг 26 йиллигини халқимиз хамма жабҳаларга эришилаётган ютуқлар, юртимиз тинчлиги, дастурхонлар қут баракалиги билан кутиб олмоқдалар. Иқтисодий сохада кенг кўламли ислохотлар юртбошимиз томонларидан олиб борилиб, юртимизга катта миқдорда чет эл инвестициялари олиб кирилмоқда. Янгидан янги завод фабрикалар қурилиб ишга туширилмоқда. Бу нарса иқтисодимизни кўтариши билан биргаликда халқимизни иш билан таъминлашда кенг...

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин. Бундай оилаларда ўғил болаларга уларга хос фазилатлар жамият,...

ДИНИМИЗ АЁЛ КИШИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Муҳтарам Президентимиз янги 2016 йилни “Соғлом она ва Соғлом бола” йили деб эълон қилдилар. Бунда жуда кўп маъно бор, зеро, инсоният буюк оналар ва улар орқали келадиган етук авлодларга ҳамиша муҳтождир. “Ёшларга таълим – тарбия борасида сўзлашдан, насиҳат қилишдан, уларни яхшиликка, эзгуликка чорлашдан чарчамайлик. Зеро, биргина ибратли сўз муваффақият қучган етук авлод етишиб чиқишига сабаб...

Оила бегига ўн беш насиҳат!

1.Уйдан чиқаётганингда аёлингга: Яхши қолинг, деб чиқ. Ҳамиша унинг кўнглини ҳушнуд эт!

2.Сени кутиб кўзи тўрт бўлмасин, вақтлироқ уйга кел! 3. Ташқаридан еб-ичганларингдан уйингга ҳам олиб кел! 4. Аёлингни хато-камчиликларини бошқаларга айтма, яхшилик фазилатларини эсла! 5.Уйингни сарф-харажатсиз қолдирма, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин! 6. Ишхонангдаги ноҳушликларни уйга келиб айтма. Уйинг севинчга тўлсин! 7. Тўй ёки саёҳатга борганингда иложи бўлса, аёлингни ҳам олиб бор!  8. Уйга салом бериб ва табассум билан киргин. Уйдагиларинг келганингдан севинишсин! 9.Уйингни Қуръонсиз, китобсиз ва намозсиз қолдирма. Бомдодга турганингда оила аъзоларингни ҳам ўйғот. Раҳмат ва баракот кун бўйи сиз билан бирга бўлсин! 10. Ғайратли бўл, рашқли бўл. Бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борма. Айб-камчилик қидиришдан сақлан! 11. Инсофли бўл, аёлинг кучи етмайдиган ишларни унга буюрма. Керак бўлганида унга ёрдам бер! 12. Қарорларингда аёлинг билан ҳам маслаҳатлашишни унутма! 13. Кутилмаган совғалар бериб, кунглини олишни бил! 14. Дунё уйига кириш дунёга муккасидан берилиш эмас, охиратни унутма!  Дининг, ватанинг ва инсоният учун меҳнат қилишни унутма! 15. Озгина ҳалол даромад кўп ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма ема, хотининг ва фарзандларингга ҳам едирма!!

Хайруллоҳ Саттаров,

Ҳикматлардан

ЎМИ матбуот хизмати

Top
Разработано с JooMix.